Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Франция раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Саида Мирзиёева мамлакатлар ўртасида энергетика, транспорт, таълим, инфратузилма ва бошқа муҳим соҳаларда мустаҳкам ҳамкорлик шаклланганини таъкидлади.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шериклик муносабатлари келгусида янада мустаҳкамланиб, ҳар икки давлат учун манфаатли бўлган янги ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туман кадастр бўлими раҳбари ер билан боғлиқ ноқонуний битим иши бўйича қўлга олинди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида коррупция ҳолатлари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор...

Больше похожих статей