Тошкентда мингдан ортиқ киши Халқаро йога кунини нишонлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

21 июнь куни пойтахтдаги Марказий боғда Халқаро йога кунининг 12-маротаба нишонланишига бағишланган йирик тадбир бўлиб ўтди. Унда минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Тадбир Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази, Ўзбекистон йога федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Жорий йилги Халқаро йога куни «Соғлом қариш учун йога» шиори остида ўтди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, йога машғулотлари жисмоний саломатликни сақлаш, руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш ва ҳар қандай ёшда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжанов иштирок этди. У мамлакатда йогага бўлган қизиқиш ортиб бораётганини қайд этиб, аҳоли учун ушбу машғулотларни оммалаштириш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант ўз нутқида йоганинг жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлади. Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доимий координатори Сабина Махль эса иштирокчиларни соғлом турмуш тарзини шакллантиришда йогадан самарали фойдаланишга чақирди.

Байрам доирасида меҳмонларга ҳиндистонлик машҳур актриса ва парламент аъзоси Хема Малинининг байрам табриги акс этган видеомурожаати намойиш этилди.

Тадбир қатнашчиларида «Инсон ва сайёра учун аюрведа» шиори остида ташкил этилган аюрведа майдони катта қизиқиш уйғотди. У ерда турли аюрведик маҳсулотлар ва махсус адабиётлар тақдим этилди.

Халқаро йога кунига тайёргарлик бир неча ой давом этди. Шу муносабат билан Сурхондарё, Хоразм, Наманган, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ҳам турли мавзудаги тадбирлар ташкил қилинди.

Ташкилотчиларнинг фикрича, Ўзбекистонда йогага қизиқиш тобора ортиб бормоқда ва бундай тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Япония Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф учун имкониятларини оширди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг F гуруҳида Япония терма жамоаси Тунис устидан ишончли ғалабага эришди. Гваделупада бўлиб ўтган...

Больше похожих статей