Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф билан етиб борди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташриф билан етиб борди. Давлат раҳбари Санкт-Петербург шаҳрига келди ва бу ерда қатор икки томонлама ҳамда халқаро тадбирларда иштирок этади.

«Пулково» халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Россия Ҳукумати раиси биринчи ўринбосари Денис Мантуров, Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистондаги интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи реактори қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.

5 июнь куни Ўзбекистон Президентининг иқтисодиёт, инвестициялар ва ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинадиган йирик халқаро майдонлардан бири ҳисобланган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши режалаштирилган.

Ташриф Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, энергетика ҳамда инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда 3,5 минг йиллик қабристон топилди: археологлар қарийб 100 та қабрни аниқлади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида археологлар бронза даврига оид Озод қадимий қабристонини ўрганмоқда. Ҳозирга қадар бу ерда қарийб 100 та...

Больше похожих статей