Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларига давлат мукофотларини топширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

1 июнь куни Халқаро конгресс марказида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармонига мувофиқ давлат томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан давлат раҳбари мамлакат қудрати фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан эмас, балки маданият, адабиёт, санъат ва маънавият даражаси билан ҳам белгиланишини таъкидлади.

«Бой адабиётга, қалбга яқин мусиқага, мазмунли театрга, кучли ва илҳомлантирувчи киносанъатга ҳамда жозибадор санъатга эга халқнинг овози дунёда доимо ўз ўрнига эга бўлади», — деди Президент.

Таъкидланишича, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида инсоннинг маънавий-ахлоқий тарбиясига хизмат қилувчи маданий муҳит шакллантирилмоқда. Бу жараёнда зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари ҳамда креатив индустрия вакилларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Президент ижодкорларнинг фидокорона меҳнати туфайли миллий ўзлик мустаҳкамланаётгани, жамият дунёқараши кенгайиб бораётгани, ёшлар орасида эзгулик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик қадриятлари қарор топаётганини қайд этди.

Жорий йилда маданият, санъат ва адабиёт соҳасининг 167 нафар вакили давлат мукофотларига сазовор бўлди. Улар орасида ёзувчи ва шоирлар, қўшиқчи ва мусиқачилар, композиторлар, театр ва кино арбоблари, рақс санъати усталари, ҳунармандлар, рассомлар, музей ва кутубхона ходимлари, маданий мерос муассасалари вакиллари ҳамда педагог ва устозлар бор.

Тадбирда ушбу соҳада из қолдирган 24 нафар таниқли маданият ва санъат арбоби вафотидан кейин давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Маросим давомида Шавкат Мирзиёев мукофотланганларга орден ва медалларни шахсан топшириб, уларни халқ номидан табриклади ҳамда бу эътироф янги ижодий ютуқлар учун муҳим рағбат бўлишини таъкидлади.

Ижодкорлар ўз навбатида давлат раҳбариятига меҳнатларини юксак баҳолаганлиги, маданият соҳасига берилаётган эътибор ва ижод учун яратилаётган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Ўзбекистонда кино саноатини қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат...

Больше похожих статей