Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида магистратурага қабул бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 2026/2027-ўқув йили учун магистратура таълим дастурларига қабул жараёнлари старт олди.

Маълум қилинишича, қабул давлат буюртмаси ҳамда очиқ танлов асосида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.

Жорий ўқув йилида абитуриентлар қуйидаги бешта магистратура мутахассислиги бўйича ҳужжат топшириши мумкин:

— Давлат бошқаруви;
— Ҳудудларни комплекс ривожлантириш;
— Инсон ресурсларини ривожлантириш;
— Давлат сиёсати;
— Давлат молиясини бошқариш.

Ҳужжатлар 2026 йил 26 майдан бошлаб Академиянинг расмий онлайн платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинмоқда.

Таъкидланишича, мазкур таълим дастурлари давлат бошқаруви тизими учун замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрларни тайёрлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда поезд «Gentra» автомобилини уриб кетди

28 август куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида йўловчи поезди ва «Gentra» автомобили иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Поезд темир...

Больше похожих статей