Россия пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистонга саёҳат» номли хайрия маданий тадбири бўлиб ўтди.
«Дунё» АА маълум қилишича, тадбир соғлиғида имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган 60 га яқин оила иштирок этди. Меҳмонларга ўзбек миллий анъаналари, маданияти, санъати ва миллий таомлари намойиш этилди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай ташаббуслар халқлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни ривожлантиришга хизмат қилади.

