Ўзбекистон Президенти БАА билан кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Ҳукумат ишлари бўйича вазир Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергавий бошчилик қилди.

Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаён, мамлакат вице-президенти, Бош вазири ва Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум, шунингдек вице-президент Мансур бин Зайд Ол Наҳаённинг самимий саломларини етказди.

Музокаралар чоғида томонлар, аввало, давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш ва амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон — Амирликлар ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланаётгани, шунингдек устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлат хизмати механизмларини такомиллаштиришнинг ўнта асосий йўналиши бўйича ҳамкорликни назарда тутувчи қўшма “йўл харитаси”ни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш соҳасида БААнинг илғор тажрибасини жорий этиш давом этмоқда, тегишли дастур доирасида махсус лойиҳа офиси иш бошлади.

Шунингдек, “Сунъий интеллектнинг беш миллион лидери” таълим дастури натижалари ҳам қайд этилди. Бугунги кунга қадар мазкур дастур иштирокчилари сони бир миллион нафардан ошган.

Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш лойиҳаси ғолибларини тақдирлаш маросими яқинлашиб келаётгани ҳам алоҳида таъкидланди. Ташаббусни, жумладан маҳаллий ҳокимият органлари вакилларини жалб қилиш орқали янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Бундан ташқари, томонлар китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича қўшма умуммиллий ҳаракатни йўлга қўйиш режаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунлари бўйича ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш, қўшма тараққиёт форумларини ўтказиш, шунингдек Ўзбекистоннинг келгуси ривожига йўналтирилган стратегик ва концептуал ҳужжатларни тайёрлашни илгари суриш бўйича келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Танлов ғолиблари раҳбар кадрлар захирасига киритилади

Танлов доирасида давлат идораларида самарали фаолият юритиб келаётган бир қатор ходимлар турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди. Тоғ-кон ва геология...

Больше похожих статей