Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсумда Манчестер Сити сафида Англия кубогини қўлга киритди.
Лондондаги Уэмбли стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида “Манчестер Сити” Челси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учинчи бўлимдаги ягона голни 72-дақиқада Антуан Семеньо киритди.
Абдуқодир Ҳусанов баҳсни асосий таркибда бошлаб, учрашувни тўлиқ ўтказди. Ўйин якунларига кўра, SofaScore таҳлилий портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатларини 6,8 баллга баҳолади.
20 ёшли футболчи учун ушбу соврин инглиз клуби сафидаги иккинчи трофейга айланди. Аввалроқ Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия лига кубогида ҳам ғолиб чиққан эди.

