Глобал урбанизация чақириқлари: ижтимоийҳаёт, уй-жой ва экология бўйича барқароречимлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Боку шаҳрида 17–22 май кунлари ўтиши режалаштирилаётганБМТнинг 13-Бутунжаҳон шаҳарсозлик форуми (WUF13) “Бутундунёни уй-жой билан таъминлаш: хавфсиз ва бардошли шаҳарларҳамда жамоалар” мавзусига бағишланган. Форум глобал уй-жойинқирози, иқлим хавфлари, инклюзив режалаштириш ва барқарорурбан ривожланиш бўйича ечимларни муҳокама қилиш учунасосий майдонлардан бири ҳисобланади. Унда дунёнинг 178 тамамлакатидан 30 мингга яқин мутахассис иштирок этишикутилмоқда (trend.az).

Форумда қабул қилинадиган “Боку ҳаракат чақириғи (BakuCall to Action) БМТ Бош котибининг 2026-йилдаги ҳисоботигаасос бўлиб хизмат қилади (undp.org). Бу эса форумнинг нафақатмулоқот майдони, балки аниқ сиёсий мажбуриятларшакллантириладиган платформа эканини англатади.

Рақамлардаги ҳақиқатурбанизация қандай тезликдакечмоқда?

Урбанизация бугунги дунёдаги энг йирик демографикжараёнлардан биридир. БМТ маълумотларига кўра, 1950-йилдадунё аҳолисининг атиги 20 фоизи шаҳарларда яшаган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 45 фоизга етган. Прогнозларга кўра, 2050-йилгача глобал аҳоли ўсишининг учдан икки қисми шаҳарларҳиссасига тўғри келади (БМТ). Глобал ялпи ички маҳсулотнинг80 фоиздан ортиғи айнан шаҳарларда ишлаб чиқарилмоқда(WRI).

Ривожланаётган мамлакатларда урбанизация суръатлари айниқсаюқори. 1985–2010-йилларда ўртача даромадли мамлакатлардашаҳар аҳолиси икки баравар, энг кам ривожланган мамлакатлардаэса уч бараварга кўпайди (Жаҳон иқтисодий форуми). Мегашаҳарлар – аҳолиси 10 миллиондан ортиқ бўлган шаҳарлар сони1975-йилдаги 8 тадан 2025-йилда 33 тага етди, уларнинг 19 тасиОсиёда жойлашган (БМТ). Урбанизация марказлари энди Африкава Жанубий Осиё томон силжиб, бу минтақалардаги мегашаҳарларда аҳолининг йиллик ўсиш суръати 3 фоиздан юқорибўлмоқда.

Ижтимоий ҳаётурбанизация ва инсон фаровонлиги

Урбанизация жараёни нафақат демографик кўрсаткичларнингўзгариши, балки ижтимоий ҳаёт сифатининг яхшиланиши учунимкониятлар яратади. Шаҳарлар таълим, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви, санитария, транспорт ва энергия таъминоти кабиасосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради. Урбанизацияни тўғри бошқариш аҳолининг турмуш сифатиниошириш ва ижтимоий хизматлардан кенг фойдаланиш имкониниберади.

Урбанизация ижтимоий инклюзия ва барқарор ривожланиш учунимконият бўлиб, камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликникамайтириш, бандлик имкониятларини ошириш ва уй-жойшароитларини яхшилашга хизмат қилади. Глобал урбанизацияжараёнлари гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларнингимкониятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Шаҳарлардааёллар учун таълим ва бандлик имкониятлари кенгайиб, уларнингиқтисодий мустақиллиги ортиб бормоқда. Масалан, Америкақитъасида урбанизациянинг жадаллашиши натижасидааёлларнинг иш билан бандлиги 1991-йилдаги 44,8 фоиздан 2018-йилда 49,6 фоизга етди, аёллар ва эркаклар бандлиги бўйича фарқ8,9 фоиз бандга қисқарди (ILO).

Аҳолининг шаҳарларга миграцияси ижобий аҳамиятга эгабўлсада, демографик юкнинг ортиши билан боғлиқ ечимларниҳам талаб қилмоқда. Туғилиш даражасининг пасайиши ва умркўриш давомийлигининг ортиши натижасида аҳолининг қаришжараёни урбанизация билан боғлиқ муҳим тенденциягаайланмоқда. Жумладан, 1950-йилда дунё аҳолисининг 5 фоизи 65 ва ундан катта ёшда бўлган бўлса, 2020-йилда бу кўрсаткич 10 фоизга етди. 2050-йилга бориб, кексаларнинг улуши 16 фоизгаетиши прогноз қилинмоқда (NLM). 

Уйжой муаммоси – глобал чақириқ

Глобал уй-жой муаммоси кенг кўламда ижтимоий тенгсизликниакс эттирмоқда. Аксарият йирик шаҳарларда қурилиш ҳажмиошсада, бюджет ва инфратузилма чекловлари туфайли етарлидаражада уй-жой қуриш имконияти чекланиб қолмоқда. Масалан, 2024-йилда дунёда 1,6–3 миллиард киши муносиб уй-жойшароитига эга бўлмаган. 2022-йили дунё бўйлаб 1,12 миллиардкиши шундай шароитда яшаган ва бу миқдор 2015-йилдагиганисбатан 130 миллион кишига кўп (Frontiers).

Уй-жой масаласи фақат қурилиш ҳажми билан эмас, балкикамбағаллик, иқтисодий имкониятлар ва хизматлар оммабоплигибилан ҳам боғлиқ. Шаҳарларда ижара нархларининг баландлигиижтимоий тенгсизликларни кучайтирмоқда. Иқтисодийҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) мамлакатларидаўртача ҳисобда кам таъминланган ҳар 3 та ижарачи хонадонидан1 таси уй-жой харажатлари туфайли оғир молиявий аҳволда – улар ўз даромадининг 40 фоиздан кўпроғини ижара ҳақигасарфлайди. Колумбия, Чили, Коста-Рика, Испания ва АҚШ кабимамлакатларда кам таъминланган ижарачи хонадонларнингярмидан кўпи уй-жой харажатларининг оғирлигидан азиятчекмоқда (OECD).

Дунё бўйича уй-жой бозори асосан бўш ер, молиялаштириш ваарзон уй-жой таъминоти муаммолари билан юзлашмоқда. Мисолучун, Европа шаҳарларининг қарийб 100 нафар мери ўртасида2025-йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, шаҳарларнинг71 фоизида қурилиш харажатлари, 60 фоизида ер танқислигиуй-жой қурилиши йўлидаги асосий тўсиқ сифатида қайд этилган.Уй-жой нархи ошиши ва кредитлаш имкони чеклангани сабаблипаст даромадли оилалар уй-жой харид қилиш имкониятиданмаҳрум бўлмоқда.

Экология ва иқлим барқарорлиги

Урбанизация иқтисодий ўсиш учун кучли восита бўлса-да, уиқлим ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишини инкор этиббўлмайди. Глобал иссиқхона газларининг 70 фоиздан ортиғишаҳарлар ҳиссасига тўғри келади (IDB). Шунингдек, иқлимўзгариши туфайли юзага келаётган экстремаль об-ҳавоҳодисалари шаҳарлар, айниқса норасмий уйларда яшовчиларнижиддий хавф остида қолдирмоқда.

Норасмий турар жойларнинг катта қисми сув тошқинлари, кўчкилар ва иссиқ хавфи юқори бўлган ҳудудларда жойлашган(WРИ). Дунёдаги уй-жой ва иқлим инқирозлари бир-бири биланчамбарчас боғлиқ бўлиб, жаҳон шаҳарларида турмуш тарзиниқайтадан шакллантирмоқда ва катта вайроналикларга сабаббўлмоқда. Мексикадаги сув тошқинларидан тортиб, Ҳиндистондаги рекорд даражадаги жазирама иссиққача бундайхатарлар яққол мисол бўла олади.

Шунинг учун уй-жой сиёсатида иқлим хавфини ҳисобга олганбарқарор ечимларни жорий этиш, шаҳарларни режалаштиришдаэнергия самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни камайтириш ва“яшил инфратузилма”га алоҳида эътибор қаратиш муҳим талабгаайланиб бормоқда. Жаҳон мамлакатларида юқори хавфдаражасига ега ҳудудларда уй-жойлар қуришни чеклаш, мавжуднорасмий ҳудудларни модернизация қилиш ва аҳолини кўчиришстратегиясини ишлаб чиқишга устувор йўналишлар сифатидақаралмоқда.

Боку форумининг аҳамияти

Бугунги кунда урбанизация жараёни дунё мамлакатлари олдигауй-жой таъминоти, ижтимоий тенглик, инфратузилма муаммосива иқлим барқарорлиги билан боғлиқ қийин масалаларниқўймоқда. Шу нуқтайи назардан, WUF13 глобал миқёсдаурбанизация ва уй-жой масалаларини муҳокама қилиш бўйичаэнг муҳим платформалардан бири сифатида алоҳида аҳамият касбэтади. Форум доирасида уй-жойнинг инсон фаровонлиги, иқтисодий барқарорлик ва экологик хавфсизлик билан узвийбоғлиқ ҳолда кўриб чиқилиши урбанизацияга нисбатан янгиёндашув шаклланаётганини билдиради. Айниқса, глобал уй-жойинқирози, норасмий аҳоли пунктларини трансформация қилиш, иқлимга чидамли шаҳарларни ривожлантириш ҳамда инклюзивмолиялаштириш механизмларини кенгайтириш кабимасалаларнинг кун тартибига олиб чиқилиши форумнинг амалийаҳамиятини янада оширади.

WUF13 доирасида илгари сурилаётган ёндашувларурбанизацияни фақат ҳудудий ёки демографик жараён сифатидаэмас, балки инсон капитали, ижтимоий адолат ва барқарорривожланиш омили сифатида баҳолаш зарурлигини намоёнэтади. Бу эса дунё мамлакатлари, жумладан ривожланаётгандавлатлар учун уй-жой сиёсатини такомиллаштириш, шаҳарларинфратузилмасини модернизация қилиш ва аҳолининг турмушсифатини ошириш бўйича муҳим тажриба ва халқаро ҳамкорликимкониятларини яратади. Шу жиҳатдан, WUF13ни глобалурбанизация кун тартибини шакллантирувчи ва келажакшаҳарларининг барқарор ривожланиш йўналишларинибелгиловчи муҳим халқаро тадбир дейиш мумкин.

Суҳроб Маҳмудов,

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар

институти (МҲТИлойиҳа раҳбари  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида қарийб 1 килограмм синтетик наркотик моддаси мусодара қилинди

Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида хориждан олиб кирилган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди. Маълум қилинишича, Давлат...

Больше похожих статей