Тошкент енгил атлетика бўйича U18 Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Келажак чемпионларини кўришни истайсизми?

14–17 май кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 III Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари минтақанинг энг кучли ёш спортчиларини чиптасиз ва ортиқча расмиятчиликсиз томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Мусобақа спорт тизими учун ҳакамликдан тортиб, транспорт ва тиббий таъминотгача бўлган барча жиҳатларни амалда синовдан ўтказиш вазифасини ҳам бажаради.

Беллашувларга Олимпия шаҳарчасидаги янги Olympic спорт мажмуаси мезбонлик қилади. У мамлакатдаги энг замонавий ареналардан бири бўлиб, профессионал югуриш йўлаклари, барча йўналишлар учун тўлиқ секторлар ҳамда натижаларни қайд этувчи электрон тизимлар билан жиҳозланган. Мажмуа халқаро мусобақаларни қабул қилишга тўлиқ тайёр.

Тадбир ташкилотчиси — Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси. Тошкент шаҳри мезбон сифатида бежиз танланмаган. Бугунги кунда минтақа давлатларининг барчаси ҳам бундай даражадаги мусобақаларни ўтказиш имкониятига эга эмас: айримларида инфратузилма, бошқаларида эса малакали ҳакамлар ёки зарур жиҳозлар етишмайди. Ўзбекистонда эса бу шароитлар аллақачон яратилган.

Якуний аризаларга кўра, чемпионатда 250 нафардан ортиқ спортчи ва 60 дан зиёд расмий шахс иштирок этади. Пойтахтга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ташриф буюради. Улар яқин йилларда Осиё ва жаҳон чемпионатларида қатнашадиган миллий терма жамоаларнинг бўлажак етакчилари ҳисобланади.

Мусобақа дастури катталар ўртасидаги халқаро стандартларга максимал даражада яқинлаштирилган. Ўғил ва қиз болалар 18 тадан медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борадилар. Шунингдек, дастурдан 4х100 метрга эстафета ва 4х400 метрга аралаш эстафета ҳам ўрин олган. Беллашувлар икки қисмда ташкил этилади: эрталаб саралаш босқичлари ва айрим финаллар, кечқурун эса ҳал қилувчи стартлар бўлиб ўтади.

Чемпионат World Athletics ҳамда Осиё енгил атлетика ассоциацияси тақвимига киритилган. Гарчи мусобақа саралаш босқичи ҳисобланмаса-да, спортчилар тайёргарлигида муҳим аҳамият касб этади. Бундай турнирлар йирик стартлар орасидаги танаффусни тўлдириб, спортчиларга мусобақавий формани сақлаб қолиш имконини беради.

Ҳакамлик миллий ҳайъат томонидан таъминланади. Осиё ассоциацияси Япониядан техник делегат юборади. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи давлат икки нафардан вакил юборади — бу халқаро амалиёт ҳисобланади.

Чемпионатга тайёргарлик ишларига ўнлаб идоралар жалб қилинган. Шаҳар хизматлари, куч тузилмалари ва тегишли ташкилотлар хавфсизлик, тиббий хизмат, транспорт ҳамда аренадаги тартиб-интизом учун масъул ҳисобланади. Бундай тадбирларда ушбу жиҳатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Томошабинлар учун эса барчаси оддий: келинг ва кузатинг — кириш мутлақо бепул. Енгил атлетикани яхши тушунмасангиз ҳам, барча натижалар аниқ кўриниб туради. Ким тезроқ, ким баландроқ ёки ким узоқроқ натижа қайд этгани дарҳол маълум бўлади.

Ҳозирнинг ўзидаёқ эътибор қаратишга арзийдиган спортчилар мавжуд. Қозоғистон терма жамоаси сафида диск улоқтириш бўйича 2025 йилда Баҳрайнда ўтган Осиё ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби Максим Сажнев иштирок этади. Шунингдек, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича 2026 йилги Бутунжаҳон Олимпия ўйинларига йўлланма олган Маргарита Косинова ҳам рўйхатдан ўтган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ҳам 2025 йилги Осиё ўсмирлар ўйинлари совриндорлари бор. Уларнинг рўйхати аниқлаштирилмоқда, бироқ жамоанинг салоҳияти ҳозирнинг ўзидаёқ яққол кўриниб турибди.

17 май куни чемпионат иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтадиган “Silk Road” оммавий югуриш мусобақасида ҳам қатнашадилар. Ушбу старт ҳафталик спорт дастурининг яна бир муҳим қисмига айланиб, профессионал спортчилар, югуриш ишқибозлари ва пойтахт меҳмонларини бирлаштиради.

Тошкентда “Silk Road” югуриш мусобақасининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг минтақадаги халқаро спорт ҳаракати марказларидан бири сифатидаги нуфузи тобора ортиб бораётганини яна бир бор намоён этмоқда.

Бундай мусобақаларнинг асосий натижаси ҳар доим ҳам баённомаларда акс этмайди. Айнан шу ерда янги номлар кашф қилинади. Орадан бир неча йил ўтиб, бугунги ёш спортчилар миллий терма жамоаларнинг асосий таркибини шакллантириб, мамлакат шарафини энг йирик ареналарда ҳимоя қилади.

Тошкентдаги чемпионат — 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тизимли тайёргарликнинг муҳим қисми. Бундай стартлар келажакдаги ғалабалар учун мустаҳкам пойдевор яратади. Томошабинлар эса ушбу йўлнинг бошланишига гувоҳ бўлиш имкониятига эга.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зироат Мирзиёева Тошкентдаги “Инсон учун” фестивалида иштирок этди

Тошкент шаҳрида ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга бағишланган анъанавий “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Биринчи хоним...

Больше похожих статей