Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ва пиёдалар инфратузилмаси янгиланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,760участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри марказида жойлашган Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ҳаракатини такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида нафақат автомобиллар ҳаракатини самарали ташкил этиш, балки пиёдалар хавфсизлиги ва шаҳар муҳитини янада қулайлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, янги ёндашув “Шаҳар — пиёдалар учун” тамойили асосида шакллантирилган. Унга кўра, пиёдалар ўтиш йўлакларини яхшилаш, хавфли ва низоли нуқталарни камайтириш, ҳаракатни тушунарли ва хавфсиз ташкил этиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Лойиҳа шаҳарнинг мазкур қисмида автомобиллар оқими, жамоат транспорти, пиёдалар йўналишлари ҳамда ҳудуднинг келгусидаги ривожланиш истиқболларини инобатга олган ҳолда комплекс тарзда амалга оширилади.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан бир қатор янги ечимлар таклиф қилинган. Хусусан, “Сайилгоҳ”дан Амир Темур хиёбонига ўтиш қисмидаги металл тўсиқлар олиб ташланади. Уларнинг ўрнига пиёдалар учун тўсиқсиз муҳит ва “ақлли” светофор тизими жорий этилади.

Шунингдек, Махтумқули кўчаси, Форумлар саройи атрофи, Амир Темур кўчаси ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи яқинида хавфсизлик оролчалари ва тартибга солувчи светофорлар ўрнатилади.

Лойиҳа доирасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳам назарда тутилган. Темурийлар тарихи давлат музейи ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Minecraft” ўйинида ўзбек тили расман жорий этилди

Дунёда энг оммабоп видеоигрлардан бири бўлган Minecraft’нинг Java Edition версиясида ўзбек тилидаги расмий локализация ишга туширилди. Янги янгиланишга кўра, ўйин...

Больше похожих статей