Хоразмда дорихона мудири 100 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Хоразм вилоятида дорихонада йирик миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Хонқа тумани бўлими ходимлари томонидан масъулияти чекланган жамиятлардан бири фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида дорихона мудири кучли таъсир қилувчи ва бошқа дори воситаларини сотишдан тушган маблағларни ўзлаштириб келгани аниқланган.

Умумий зарар 107,3 миллион сўмни ташкил этган. Қайд этилишича, гумонланувчи харидорлардан пул олган, аммо уни касса орқали ўтказмаган ва инкассация қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзлаштириш ёки талон-торож қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Меҳнат кодексида янги нормалар: камситиш ва шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди

Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...

Больше похожих статей