086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда янги рақамли хизмат — 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн тарзда расмийлаштириш жорий этилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали маълум қилди.

Эндиликда фуқаролар тиббиёт муассасаларига қайта-қайта бориб, навбат кутишларига ҳожат йўқ: тайёр ҳужжатни my.gov.uz портали орқали «Соғлиқни сақлаш» бўлимида масофадан туриб олиш мумкин.

086-шаклдаги маълумотнома абитуриентлар, олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларга кирувчилар, ишга жойлашаётган номзодлар, спортчилар, шунингдек судья лавозимига тайинланаётган шахслар учун талаб этилади. Бундан ташқари, у кекса ёшдаги шахслар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун «Мурувват» ва «Саховат» уйларига йўлланма олишда ҳам керак бўлади.

Маълумотномани расмийлаштириш учун фойдаланувчи порталдан авторизациядан ўтиб, тегишли хизматни танлаши ва ҳужжатни юклаб олиши лозим. Шу билан бирга, тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий бўлиб қолади: шифокор хулосалари электрон базага киритилгандан сўнг маълумотнома онлайн шаклда тақдим этилади.

Хизмат бепул тақдим этилади ва қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 58 ва 100-сонли автобус йўналишларининг ҳаракат чизмасига ўзгартиришлар киритилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўналишларини мақбуллаштириш доирасида 58 ва 100-сонли автобусларнинг ҳаракат чизмасига ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгаришлар:  58-сонли йўналиш («Дўстлик-2 мавзеси...

Больше похожих статей