Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» жамоасида апрель ойининг энг яхши футболчиси номига номзодлар қаторига киритилди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.
Мукофот учун шунингдек Бернарду Силва ва Нико О’Райли ҳам даъвогарлик қилмоқда. Ғолиб мухлислар овоз бериш натижаларига кўра аниқланади, натижалар келаси ой бошида эълон қилинади.
22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи кетма-кет иккинчи ой номзодлар қаторига кирмоқда. Бундан ташқари, ўтган ойда айнан у жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Апрель ойида Ҳусанов барча турнирларда тўртта ўйинда иштирок этди, доимо асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқани тўлиқ ўтказди. «Манчестер Сити» ушбу учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонди — «Ливерпуль» (4:0), «Челси» (3:0), «Арсенал» (2:1) ва «Бёрнли» (1:0)га қарши ўйинларда.
Ўйинлардан бири Англия Кубоги доирасида ўтказилиб, жамоа финалга йўл олди. Ҳал қилувчи учрашув 16 май куни «Уэмбли» стадионида «Челси»га қарши бўлиб ўтади. Ҳусанов учун бу Англияда яна бир соврин учун курашиш имконияти ҳисобланади.

