Жиззахда сунъий музликлар яратиш ва иқлимга мос боғдорчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси делегацияси Жиззах вилоятига ташриф буюриб, иқлим ўзгаришига мос қишлоқ хўжалиги йўналишларини муҳокама қилди.

Ташриф доирасида Шерзод Умаров бошчилигидаги делегация Бахмал туманида бўлиб, туман ҳокими Азиз Эргашев билан учрашди. Унда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, иқлимга мос боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда кичик иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки молиялаштираётган ва ФАО ҳамда Қишлоқ хўжалигини стратегик ривожлантириш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда кичик фермерлар учун ақлли ва барқарор боғдорчилик” лойиҳаси доирасидаги устувор йўналишлар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳа кичик фермерларни замонавий агротехнологиялар, амалий тренинглар ва техник кўмак орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Делегация ҳудуддаги боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари фаолияти билан танишиб, фермерлар билан мулоқот ўтказди. Суҳбатлар давомида мавжуд эҳтиёжлар, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва иқлимга мос технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташрифнинг муҳим жиҳатларидан бири Бахмал туманида сунъий музлик — “Ice Stupa” технологиясини жорий этиш имкониятларини ўрганиш бўлди. Мутахассислар томонидан тоғли ҳудудларда таҳлил ишлари олиб борилиб, сув танқислигини юмшатиш имконини берадиган жойлар кўздан кечирилди.

Қайд этилишича, сунъий музликларнинг эриши натижасида ҳосил бўладиган сув эрта баҳор ва вегетация даврида қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлашга ёрдам бериши мумкин. Бу, айниқса, мавсум бошида сувга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда аҳоли турмуши ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Муҳокамаларда бундай ташаббусларни амалга оширишда хотин-қизлар, айниқса томорқа ва кичик иссиқхона хўжаликларида фаол иштирок этаётган аёллар эҳтиёжларини инобатга олиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Ташриф якунида техник баҳолаш ишларини давом эттириш, маҳаллий ҳамжамиятлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда иқлимга чидамли боғдорчилик ва сув тежовчи инновацион ечимларни босқичма-босқич жорий этиш юзасидан келишувларга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей