Миграция агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, фуқароларни юқори маошли ишларга тайёрлаш ва уларнинг хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган тақдимот билан танишди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қарийб 40 та мамлакатида меҳнат қилмоқда, меҳнат мигрантларининг умумий сони эса тахминан 1,2 миллион нафарни ташкил этади. Шу билан бирга, Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида малакали кадрларга бўлган талаб ортиб бормоқда.

Устувор йўналиш сифатида меҳнат миграцияси географиясини, айниқса юқори даромадли бозорлар ҳисобига кенгайтириш белгиланди. Ҳозирга қадар 100 мингдан ортиқ мутахассисга талаб бўйича аризалар келиб тушган, жумладан Германия (40 минг ҳамшира) ва Япония (қурилиш, логистика ва сервис соҳаларида 15 минг мутахассис) эҳтиёжлари мавжуд.

Кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корея Республикаси, Германия ва Япония компаниялари билан ҳамкорликдаги дастурлар доирасида 8,5 минг нафар фуқаро ўқитилмоқда, улардан 3 минг нафари аллақачон ишга жойлаштирилган. Бундай лойиҳалар сонини 20 тага етказиш ва қамровни кенгайтириш режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида 12 та касб ва 7 та хорижий тил бўйича таълим берувчи тайёрлов маркази, шунингдек 600 ўринли кампус ташкил этиш кўзда тутилган. Қўшимча дастурлар Андижон, Самарқанд ва Фарғона тиббиёт техникумларида ҳам йўлга қўйилади.

Шунингдек, мавсумий бандликни кенгайтириш ва АҚШ, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Туркия ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликни кучайтириш режалаштирилган.

Янги чоралар қаторида хорижий тилларни ўрганиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш ва малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш назарда тутилган. Шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этган ҳолда “Хорижда иш” рақамли платформасини ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди. 37 та мамлакатда қўллаб-қувватлаш хизматлари фаолият юритмоқда, ўн минглаб фуқароларга ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилган.

Тақдимот якунлари бўйича давлат раҳбари меҳнат миграцияси тизимини янада ривожлантириш ва мазкур соҳада замонавий рақамли ечимларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанд форуми доирасида замонавий технологиялар намойиш этилди

Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида ташкил этилган кўргазмада иштирокчилар уйушган наркожиноятчиликка қарши курашишда қўлланилаётган замонавий ечимлар билан танишди. Кўргазмада рақамли...

Больше похожих статей