Наманганда саноат тадбиркорлик кўрсаткичи 8 йилда 40 трлн сўмга йетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида йиғилиш ўтказди. Унда сўнгги йилларда саноат, хизматлар ва тадбиркорликда катта ўсишга эришилгани, вилоят кўп йўналишларда намунага айлангани таъкидланди.

Саккиз йилда 40 мингдан зиёд корхона иш бошлаб, ишлаб чиқариш ҳажми 6 баробарга ошди. 2025 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 85,4 триллион сўмга етди, хорижий инвестициялар 3,3 миллиард доллар, экспорт эса 916 миллион долларни ташкил этди.

2026 йил учун иқтисодиётни 9,2%, саноатни 9%, хизматларни 16,3%, қишлоқ хўжалигини 6,8%га ошириш вазифаси қўйилди. Хорижий инвестициялар 5 миллиард долларга, экспорт 1,2 миллиард долларга етказилиши белгиланди. Ишсизлик ва камбағалликни сезиларли даражада камайтириш топширилди.

Йиғилишда сунъий интеллект асосида таҳлил, “Ақлли шаҳар” ташаббуслари, IT-парк қурилиши, интенсив боғлар ва паррандачилик лойиҳалари, туризм марказлари, инфратузилма ва ижтимоий соҳадаги йирик дастурлар муҳокама қилинди.

Президент ҳар бир лойиҳа аниқ натижа бериши, аҳоли даромади ва бандлигини ошириши зарурлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-Майдан 1hls “10 минг қадам” иловаси яна тикланади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб аҳоли ўртасида оммалашган “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида Соғлом турмуш тарзи...

Больше похожих статей