Гулистон шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган байрам концерти ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган байрам концерти ўтказилди. Тадбир Гулистон шаҳрида жойлашган Мусиқали драма театрида ташкил этилди.

Концертда Сирдарё вилояти раҳбарияти, жамоат вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, талабалар, журналистлар ҳамда Ўзбекистонда яшовчи озарбайжонлик қардошларимиз иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Озарбайжон Маданият Маркази директори Акиф Марифли Наврўз байрами турк дунёсининг умумий маданий мероси ва маънавий қадрияти эканлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бу қадимий байрам нафақат баҳор фаслининг кириб келишини, балки бирлик, ҳамжиҳатлик ва дўстлик ғояларини ҳам ифода этади. Директор шунингдек, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган сиёсат натижасида икки давлат ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорлик жадал суръатлар билан ривожланаётганини, бундай тадбирлар эса халқлар ўртасидаги ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Шохрух Исақулов Наврўз байрами туркий халқларнинг умумий маънавий қадриятлари, қадимий анъаналари ва бирлик руҳини акс эттирувчи муҳим байрамлардан бири эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Наврўз асрлар давомида халқларни бирлаштириб келаётган, дўстлик ва ўзаро ҳурмат қадриятларини мустаҳкамловчи байрам сифатида катта аҳамиятга эга. Ҳоким ўринбосари бундай маданий тадбирлар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида мавжуд дўстлик муносабатларининг янада ривожланишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

Концерт дастурида Озарбайжон ва Ўзбекистон Халқ артисти Гулъянақ Маммадова, озарбайжонлик хонанда Фахри Казим-Нижат ҳамда Ўзбекистоннинг таниқли ижрочилари ва мусиқий жамоалари чиқиш қилдилар.

Шу билан бирга, Озарбайжон Маданият Марказининг “Хари булбул” театр труппаси Озарбайжон театр классикасидан саҳна парчаларини тақдим этди. Театр жамоаси ижросида Узейир Ҳажибейлининг машҳур асарлари — “Аршин мал алан” ва “У бўлмасин, бу бўлсин” спектаклларидан саҳналар намойиш қилинди.

Концерт дастури доирасида Озарбайжон Маданият Марказининг “Қорабоғ Зафари” рақс ансамбли Озарбайжон халқ рақслари асосида тайёрланган хореографик композицияларни тақдим этиб, томошабинларга миллий рақс санъатининг гўзаллигини намойиш этди.

Ранг-баранг мусиқий ва саҳна чиқишларига бой бўлган байрам концерти Наврўзнинг севинч ва бирлик руҳини акс эттириб, томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ц-1-даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

16 март куни соат 16:30 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Лашкарбеги” маҳалласи, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли...

Больше похожих статей