Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 6 йилда 48 баробарга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни кибержиноятчилик ва ахборот технологиялари орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатда интернетдан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ошган, уларнинг 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади.

Шу билан бирга интернет ва ижтимоий тармоқлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Сўнгги олти йилда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар сони 48 баробарга ошган.

Ўтган йилда фирибгарликларнинг 82 фоизи, ўғирликларнинг эса 76 фоизи кибермаконда содир этилган. Фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган.

Тақдимотда қайд этилишича, бундай жиноятларнинг кескин ўсиши қонунчиликни такомиллаштириш ва янги турдаги кибержиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни талаб қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Банклар киберфирибгарликдан зарар кўрган мижозларга компенсация тўлаши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев молиявий тизимларни кибержиноятлардан ҳимоя қилиш бўйича таклифлар билан танишди. Қайд этилишича, масофавий молиявий хизматлар кўрсатувчи банклар ахборот хавфсизлиги тизимларини...

Больше похожих статей