Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида юзага келган техноген авария ҳолатини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шу муносабат билан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов кон ҳудудига ташриф буюриб, объектнинг техник ҳолати, хавфсизлик чоралари ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар билан ўтказилган муҳокамада вазиятни барқарорлаштириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Маълум қилинишича, юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида халқаро тажрибани жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, нефть-газ соҳасида дунёда етакчи компаниялардан бири ҳисобланган CNPC корпорацияси ҳамда АҚШнинг Schlumberger компанияси экспертлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинган.
Кутилишича, мазкур компаниялар илғор технологиялар ва эксперт хулосалари орқали кондаги вазиятни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича таклифлар тақдим этади.


