12.7 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Тошкентда Анъанавий санъат олий мактаби ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтда керамика ва ғишт териш, декоратив безак бериш, ёғоч ўймакорлиги, меъморий каллиграфия, шунингдек геометрик ва биоморфик нақшлар йўналишлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган Анъанавий санъат олий мактабини очиш режалаштирилмоқда.

Янги таълим муассасасида ўқув жараёни инглиз тилида икки йиллик дастур асосида олиб борилади. 2027 йилга қадар 50 нафар мутахассис тайёрлаш, 2031 йилга келиб эса ҳар йили 80 нафар малакали кадрни битириб чиқариш мақсад қилинган.

Лойиҳа Буюк Британия Қироллик жамғармаси мактаби тажрибаси асосида ташкил этилмоқда ва у креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданий муассасалар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда янги ижодий маконлар яратиш стратегиясининг бир қисмига айланади.

Шунингдек, маданий дастур доирасида Миллий реставрация институтини ташкил этиш, Самарқанддаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш ҳамда «Туркистон» санъат саройи ёзги амфитеатрини таъмирлаш режалаштирилган. Барча лойиҳа ва реставрация ишлари ЮНЕСКО билан тўлиқ келишилган ҳолда амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади

14 июнь куни Швейцарияда аҳоли сонини 10 миллион кишига камайтириш масаласида референдум ўтказилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Guardian ва...

Больше похожих статей

×