Таниқли ўзбек комиги ва актёри, «Дизайн» юмористик жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков 51 ёшида вафот этди.
Унинг вафоти ҳақида артист Улуғбек Холмедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Дилшодбек Мусабеков «Дизайн» жамоасининг ёрқин вакилларидан бири бўлиб, томошабинлар орасида катта машҳурликка эга эди. У ўтган йили берган интервьюларидан бирида 2023 йилда жамоа концерти вақтида юрак хуружини бошдан кечирганини айтган.
Ижодий фаолияти давомида у «Жайдари зарба» ва «Лаббай раис» фильмларида суратга тушиб, миллий юмор ва кино санъатида сезиларли из қолдирган.
2025 йилда Ўзбекистон президенти фармони билан Дилшодбек Мусабеков «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

