1.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 1 февраля, 2026

Авиаторда бўлган ёнғин бўйича Korzinka расмий муносабат билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 31 январь куни Тошкент шаҳри Мағтумқули кўчасида жойлашган “Aviator” савдо-кўнгилочар мажмуасида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ўчоғи бинoнинг иккинчи қаватида, бошқа ижарачилар фаолият юритадиган ҳудудда аниқланган.

Савдо мажмуасининг биринчи қаватида жойлашган “Korzinka” супермаркети ижара асосида фаолият олиб боради. Компания маълум қилишича, мазкур бино “Korzinka” мулки ҳисобланмайди ва ёнғин супермаркет ҳудудидан ташқарида юз берган. Ҳодисанинг “Korzinka” фаолиятига дахли йўқ.

Ёнғин аниқланган заҳоти барча белгиланган хавфсизлик чоралари кўрилган. Мижозлар ва дўкон ходимлари тезкор тарзда хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ҳодиса жойига тезкор равишда ёнғин-қутқарув хизматлари етиб келиб, ёнғин ўраб олинган. Айни пайтда мутахассислар ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқда.

“Korzinka” компанияси фавқулодда вазиятлар хизматлари ва масъул идоралар билан доимий алоқада эканини маълум қилди. Компания учун мижозлар ва ходимлар хавфсизлиги устувор йўналиш сифатида қайд этилмоқда.

Ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Korzinka Aviator’даги ёнғинда 3 ёшли бола ҳалок бўлди

Тошкентдаги Aviator савдо ва кўнгилочар марказида катта ёнғин содир бўлиб, 3 ёшли бола ҳалок бўлди (2023-йил туғилган). Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×