Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги томонидан адвокатура қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адвокатура институтини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги вакиллари, Адвокатлар палатаси масъул ходимлари ҳамда палатанинг барча ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. Мухокама жараёнида адвокатура институтини янада такомиллаштириш, рақамлаштириш, соҳага тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳам муҳокама марказида бўлди. Тадбир давомида қонун лойиҳасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид 30 дан ортиқ таклифлар муҳокама қилинди ва иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати адвокатура тизимини модернизация қилиш, профессионал фаолиятни янада самарали ва шаффоф ташкил этиш ҳамда юридик амалиётни такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

14 та “яшил” техникум очилади

Ўзбекистонда экологик муаммоларга профессионал ечим топиш мақсадида янги таълим тизими жорий этилмоқда. Давлат раҳбари қарорига мувофиқ, 2026–2027 йиллар давомида...

Больше похожих статей