-3.8 C
Узбекистан
Пятница, 23 января, 2026

12 та корхона устун музокара кучига эга деб эътироф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитасининг таҳлиллар доирасида бозордаги асосий иштирокчиларнинг фаолияти маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, шунингдек, темир йўл линиясини фойдаланишга бериш хизматлари кесимида ўрганилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, Рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли буйруқлари билан айрим хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Хусусан, Тошкент вилоятида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича “ZANGIOTA OBODON”, “RAHNAMO SERVIS” ва “ANGREN BUNYOD FAYZ” МЧЖлар ушбу тоифага киритилди.

Фарғона вилоятида мазкур хизматлар бўйича “MAXSUS GARANT AVTO SERVIS” ҳамда “VODIY MAXSUS SANITAR TRANS” МЧЖлар устун музокара кучига эга деб топилди.

Сурхондарё вилоятида эса “SURXONDARYO VILOYATI TOZA HUDUD” ДМ, “BIO TEXNO EKO”, “BIO-TEX-EKO” МЧЖнинг Сариосиё ва Узун филиаллари, шунингдек, “QIZIRIQ-INVEST” ва “SALE KINGDOM” МЧЖлар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича рўйхатга киритилди.

Темир йўл линиясини фойдаланишга бериш хизматлари бўйича “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ, Сирдарё вилоятида эса “ULUG‘BEK YANGIYER QURILISH” МЧЖ устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Маълумот учун, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлган тақдирда, бундай ҳолат устун музокара кучи сифатида баҳоланади.

Устун музокара кучига эга деб эътироф этилган корхоналарнинг тўлиқ рўйхати 2026 йил 23 январь ҳолатига кўра Рақобат қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Lactalis болалар озиқ-овқатини 18 давлатда, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайтариб олмоқда

Франциянинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Lactalis компанияси айрим партияларда хавфли токсин аниқланиши мумкинлиги сабабли болалар учун мўлжалланган сут...

Больше похожих статей

×