7.7 C
Узбекистан
Среда, 14 января, 2026

Ҳудудларда “сохта SES” ходимлари билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлинмаларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан ўзини “SES ходими” деб таништириб, мажбурий тарзда дезинфекция хизмати таклиф қилиб, пул ундириш ҳолатлари юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Маълум қилинишича, дезинфекция ташқи муҳитда юкумли касалликлар қўзғатувчиларини йўқотишга қаратилган тадбир бўлиб, у дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини ўз ичига олади. Ушбу тадбирлар санитария-эпидемиологик кўрсатмалар асосида ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Санэпидқўмита ҳудудий бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман дезинфекция бўлимлари томонидан юкумли касалликлар аниқланган ўчоқларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ зарарсизлантириш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга, қўмита ходимлари уйма-уй юриб ёки тадбиркорлик субъектларида дезинфекция ўтказиш ҳамда дори воситаларини сотиш билан шуғулланмайди.

Қайд этилишича, аҳоли ёки тадбиркорлик субъектларига дезинфекция хизматлари фақат ихтиёрий мурожаат асосида, тегишли шартнома орқали кўрсатилади. Шунингдек, фақат эпидемиологик зарурат мавжуд бўлган ҳолларда давлат хизматлари доирасида дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан аҳолидан ўзини “SES ходими” деб таништирган шахслардан хизмат гувоҳномасини талаб қилиш, агар улар хусусий дезинфекция ташкилоти ходимлари бўлса, корхонанинг рўйхатдан ўтганлиги, амалдаги лицензияси ҳамда қўлланилаётган дезинфекция воситалари давлат рўйхатидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш тавсия этилмоқда.

Фирибгарлик йўли билан пул ундириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, фуқароларга ҳудудий профилактика инспекторига ёки 102 телефон рақами орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инфаркт ва инсультга қарши миллий дастур лойиҳаси муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан пойтахтда “Инфаркт ва инсультга қарши кураш” миллий дастури лойиҳаси ҳамда юрак-қон томир ва мия...

Больше похожих статей

×