13.5 C
Узбекистан
Вторник, 13 января, 2026

Энди фуқаролар маҳалла раисларига «Рақамли маҳалла» smartoffice.adliya.uz ахборот тизими орқали мурожат қилиш мумкун

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» ягона платформаси Адлия вазирлигининг smartoffice.adliya.uz ахборот тизими билан интеграция қилинди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, мазкур интеграция орқали маҳалла раисларига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни электрон шаклда тўғридан-тўғри тегишли адлия органларига юбориш имконияти яратилди. Бу эса мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, янги тизим мурожаатларнинг онлайн тарзда юритилишини таъминлаб, уларнинг ҳаракатини назорат қилиш имконини беради. Мутахассислар фикрича, ушбу интеграция давлат хизматларини кўрсатишда шаффофликни ошириш, ҳужжат айланмасини қисқартириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

Қайд этилишича, «Рақамли маҳалла» платформаси орқали адлия органлари билан ўзаро электрон ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши маҳалла институти фаолиятида рақамли ечимларни кенг жорий этишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон банк сектори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази рейтингида

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2025 йил якунлари бўйича тузилган банклар рейтинги натижаларига кўра, молия институтларининг аксариятида барқарор...

Больше похожих статей

×