Жиззахда ассоссиз 17 млн сўм газ қарзи суд томонидан бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилоятида газ таъминоти корхонаси томонидан фуқарога асоссиз равишда ҳисобланган 17 миллион сўмдан ортиқ қарз суд қарорига кўра бекор қилинди.

Истемолчилар Федерациясининг маълумотига кўра, “Ҳудудгаз Жиззах” филиали ходими фуқаронинг уйида амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилмасдан мониторинг ўтказган ҳамда натижада расмий талабларга жавоб бермайдиган, қоидабузарликлар билан тузилган далолатнома асосида сунъий қарздorлик шакллантирилган.

Суд муҳокамаси давомида мазкур далолатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилмагани, ҳисоб-китоблар далиллар билан асосланмагани, шунингдек, мониторинг жараёнида тегишли мутасадди ташкилотлар иштирок этмагани аниқланди.

Натижада суд қарори билан 17 197 600 сўм миқдоридаги газ қарзи ҳақиқий эмас, деб топилиб, бекор қилинди. Шунингдек, газ таъминоти корхонасига қарздorликни қайта ҳисоблаш, давлат божи ҳамда фуқаро томонидан қилинган суд харажатларини қоплаб бериш мажбурияти юклатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Киберқалқон: Ўзбекистонда телеграм орқали файл ва ҳаволаларни текшириш учун бот ишга туширилди

Тошкент шаҳрида янги телеграм-бот @CyberQalqonbot ишга туширилди, у фойдаланувчиларга файллар ва ҳаволаларни хавф-хатарларга текшириш имконини беради. Сервис мессенжер орқали олинган...

Больше похожих статей