14.3 C
Узбекистан
Пятница, 28 ноября, 2025

“Navoiyazot”, “Sogda Kimyo Zavod” ва бошка корхоналар жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий шаҳрида ҳаво ифлосланиши бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида бир қатор саноат корхоналарида экологик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, бу ҳақда экология масаласи бойича махсус коммиссия хабар берди.

2025-йил август–сентябрь ойларида шаҳар ва унга туташ ҳудудлардаги 168та корхона фаолияти ўрганилган. Шаҳарнинг 11 та нуқтасида олиб борилган ҳаво таҳлиллари натижасида SO₂ миқдори меъёрдан 1,86 марта, аммиак (NH₃) эса 1,43 марта юқори экани қайд этилган.

Текширувлар давомида “Sogda Kimyo Zavod” МЧЖда экологик экспертиза хулосасисиз ишлаш, ҳудудда бетартиб чиқиндихона мавжудлиги, қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаш, зарарли моддаларни очиқ ҳавзаларда сақлаш ва атмосферага назоратсиз ташланмалар чиқариш ҳолатлари аниқланган. Тўпланган материаллар судга тақдим этилган ва Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2025-йил 3-сентябрдаги қарори билан корхонанинг 3та цехи фаолияти тўхтатилган.

“Navoiyazot” АЖ заводи атрофида ўтказилган лаборатор таҳлиллар ҳам бир қатор меъёрбузилишларни кўрсатган. Шарқий ҳудудда аммиак миқдори 1,5 марта, водород сульфид 36 марта меъёрдан юқори бўлган. Ғарбий ҳудудда эса аммиак 6,6 марта, водород сульфид 1,4 марта, SO₂ эса 1,2 марта юқорилиги қайд этилган. Суд ҳужжатларига кўра, Кармана туманлараро иқтисодий суди қарори кўра 2025-йил 29-августда “Navoiyazot”нинг 23-цехи ва 2025-йил 13-октябрда 23 ва 919-цехлари фаолияти тўхтатилган.

Экологик экспертиза хулосасиз фаолият юритган жами 20 та корхона фаолияти суд қарори билан тўхтатилган. Шу билан бирга, 127 та қўлбола усулда қурилган ноқонуний оҳак хумдонлари ҳам бузиб ташланган.

Ҳукуматнинг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан умумий қиймати 10 млрд 348 млн сўмлик компенсация тўловлари қўлланилган. Шу жумладан “Navoiyazot” АЖга нисбатдан — 2,5 млрд сўм, “Sogda Kimyo Zavod” МЧЖга нисбатдан— 7 млрд сўм, ва бошқа корхоналарга нисбатдан — 500 млн сўм жарима солинган.

Ўрганишлар натижасида 37 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, корхоналар мансабдор шахсларига 220 дан ортиқ мажбурий кўрсатма берилган ва уларнинг бажарилиши назоратга олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Собиқ ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари Олий судда ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Республика прокуратура органлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида собиқ ходимнинг мурожатини ўрганган. Собиқ ходим С.Д. судга...

Больше похожих статей

×