-2.3 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Собиқ ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари Олий судда ҳимоя қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республика прокуратура органлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида собиқ ходимнинг мурожатини ўрганган. Собиқ ходим С.Д. судга мурожаат қилиб, жавобгар “Urganch xalqaro aeroporti” МЧЖ ва “Uzbekistan airports” АЖ томонидан чиқарилган буйруқ ҳамда хизмат текшируви далолатномасини ғайриқонуний деб топишни, уларни бекор қилишни, ишга тиклашни ва мажбурий прогул учун иш ҳақи ундиришни сўраган деб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.

Бироқ биринчи инстанция суд даъвогарнинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганини асос қилиб даъво аризани рад этган.

Бош прокуратура фуқаролик ишини ўрганиб, суднинг қарорларида Меҳнат кодекси талаблари бузилганини аниқлаган, шу боис Олий судга тафтиш тартибида протест келтирилганлигини хабар берди.

2025-йил 25-ноябрь куни Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида прокурор иштирокида иш қайта кўриб чиқилди. Натижада судлар қарорлари бекор қилиниб, даъвогар С.Д.нинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳар бир фуқаронинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини судда ҳимоя қилиш, шу билан бирга одил судловни таъминлашга кўмаклашиш борасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу эса фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доимий равишда давлат муҳофазасида эканини яна бир бор тасдиқлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

FAO–ЕИ лойиҳаси зараркунандалар ва пестицидларни бошқариш бўйича тренинг ўтказмоқда

Маҳаллий тренерлар салоҳиятини ошириш орқали Ўзбекистоннинг хавфсизроқ қишлоқ хўжалигига ўтишини қўллаб-қувватлаш Тошкент, 2026 йил февраль — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат...

Больше похожих статей

×