23.7 C
Узбекистан
Четверг, 1 мая, 2025

2025 йилги FIDE Жаҳон рапид ва блиц чемпионати Қатарда ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,490участниковПодписаться
- Advertisement -

FIDE 2025 йилги Жаҳон рапид ва блиц чемпионатининг Қатарда ўтказилишини расман эълон қилди. Мусобақа 25 декабрдан 31 декабргача Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Рапид йўналишидаги баҳслар 26–28 декабрь кунлари, блиц баҳслари эса 29–30 декабрь кунлари ташкил этилади.

Бу Қатарда мазкур чемпионатнинг иккинчи бор ўтказилиши ҳисобланади. Илк марта 2016 йилда ҳам ушбу мусобақага ҳам Доҳа мезбонлик қилган. Ўшанда эркаклар ўртасида Василий Иванчук рапид бўйича, Сергей Карякин эса блиц бўйича ғолиб бўлган. Аёллар ўртасида эса Анна Музычук рапид ва блиц туркумида ҳам чемпионликни қўлга киритган эди.

FIDE Жаҳон рапид ва блиц чемпионатлари шахмат оламидаги энг нуфузли ва оммабоп мусобақалардан бири ҳисобланади. Турнирдаги қисқа вақт формати ва динамик ўйин тартиби уни нафақат шахмат ихлосмандлари, балки умумий спорт жамоатчилиги учун ҳам қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой мусобақага айлантиради.

Қатарнинг шаҳматга бўлган эътибори ва тажрибаси ушбу мусобақага муносиб мезбон сифатида эътироф этилади. Хусусан, мамлакатда 2014, 2015, 2023 ва 2024 йилларда юқори савияда “Qatar Masters Open” мусобақалари ўтказилган. Бу эса Қатарнинг шоҳмат ривожига қаратилган устувор эътиборини тасдиқлайди.

FIDE Кенгашининг қарорига асосан, 2025–2026 йилларда ўтказиладиган барча расмий рапид ва блиц туркумидаги мусобақаларда, жумладан Жаҳон чемпионатларида ҳам, иштирокчилар учун рейтинг тўловлари бекор қилинди. Бу эса шахматчилар учун катта енгиллик ва рағбат сифатида хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хонқа туманида барпо этилган мебелсозлик кичик саноат зонасини бориб кўрди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×