25.4 C
Узбекистан
Понедельник, 9 июня, 2025

Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,620участниковПодписаться
- Advertisement -

18 апрель куни ижтимоий тармоқларда «Туркистон» банк хизматлари марказига номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган.

Ушбу мурожаат асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.

«Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБ га топширилган. Ҳозирда ИИО томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда» — дейилади Қўриқлаш бошқармаси хабарида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган...

Больше похожих статей

×