Тошкент вилоятида тезлик 80 км/соатга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти ҳокимининг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, бу билан ҳудудлардаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш мақсад қилинган.

Ҳоким қарори билан Тошкент вилояти ЙҲХБнинг вилоят ҳудудида жойлашган 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини соатига 100 километрдан 80 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси машиналар тезлиги камайтирилаётган ҳудудлардан ташқарида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига 3.24 «юқори тезлик чекланган» йўл белгиларининг амалдаги талаблар асосида беш кун муддатда ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Вилоят ЙҲХБ тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида чекланган тезликда автомобиллар ҳаракатланишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамига неча кун дам олади?

Ўзбекистонда Рамазон ҳайит ва Наврўз байрамлари муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Расмий маълумотларга кўра, 20 март — Рамазон ҳайит...

Больше похожих статей