- Advertisement -
Жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган. Бу ҳақда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти хабар қилди.
Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган автоағдаргич ҳайдовчиси А.Ахмеджановга корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.
Ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.