Тошкентда йўловчи автобуси техник носозлик сабаб дарахтга урилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 27 февраль куни автобус дарахтга бориб урилди. Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодисанинг келиб чиқишига автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган, натижада транспорт воситаси дарахтга урилиб кетган.

Воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Мавжуд маълумотларга кўра, бир киши жароҳат олган, унинг аҳволи аниқланмоқда.

Ҳозирги вақтда ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ўтказилмоқда. Ҳокимлик қўшимча маълумот берилишини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сохта оздирувчи дорилар бозори кенгаймоқда: GLP-1 препаратлари атрофида хавфли тенденция кучаймоқда

Дунёда вазн камайтириш учун қўлланиладиган GLP-1 тоифасига мансуб препаратларга талаб кескин ошиб бормоқда. Бироқ юқори нархлар ва чекланган таъминот...

Больше похожих статей