Самарқандда қабристондан ноёб даҳма ва қабртош топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қайрағоч қишлоғида жойлашган «Кўктош» қабристони ҳудудидан қадимий 2 та даҳма ҳамда 1 та қабртош топилди.

Топилмалар Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Қайд этилишича, қабристон ҳудудидан топилган қадимий даҳма ҳамда қабртошлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Миллий рўйхатида қайд этилмаган.

«Ўрганишлар давомида топилган ноёб тошлар ўрта асрларга оид эканлиги аниқланди. Ушбу топилмаларни тарихий аҳамиятини аниқлаш мақсадида Самарқанд археология институти ходимлари томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Пастдарғом тумани ҳокимлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 26-2712-сонли хатига асосан, 2 та қадимий дахма ҳамда 1 та қабртошни Миллий рўйхатга киритиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, давлат муҳофазасига олиш чоралари кўрилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон номидан Aфғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилди

Эзгу ташаббусРамазон ҳайити муносабати билан афғон халқини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш...

Больше похожих статей