9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2024-йилда “Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ишга туширилди. ФАО ишчи гуруҳи томонидан лойиҳа доирасида ўтган ойларда Ўзбекистонда механизация ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳолати бўйича диагностика таҳлили ўтказилди.

Ушбу семинар олиб борилган таҳлил жараёнининг дастлабки натижаларини тақдим этиш ва манфаатдор томонлар билан янги ечимларни муҳокама қилиш учун платформа сифатида хизмат қилди. Тадбирда ФАО вакиллари, мамлакат тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

“Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш замонавий ёндашувлар, технология ва кўникмаларни талаб қилади. У замонавий техникадан фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқариш босқичларида хавфсизлик ва сифат стандартларини сақлаш каби жиҳатларни ўз ичига олади. Қайд этиш жоиз, давлат томонидан механизациялаш жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча сиёсий ташаббуслар, жумладан, солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари жорий қилинган. Ўрта ва йирик фермерлар ушбу саъй-ҳаракатларни амалга ошириб, кичикроқ фермерларга механизация хизматлари кўрсатилган. Бироқ, қишлоқ хўжалигини механизациялашнинг барқарор стратегиясига эҳтиёж мавжуд.

Негаки, автоматлаштириш ва механизациялаш жараёнининг кучайиши қишлоқ хўжалигини сезиларли даражада такомиллаштириши, фермерларнинг техникадан самарали фойдаланиш учун зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишларига хизмат қилади.” -дея та’кидлади Жозеф Кинзли, ФАОнинг қишлоқ хўжалиги муҳандиси.

Дарҳақиқат, лойиҳа миллий озиқ-овқат хавфсизлигини та’минлашда муҳим ўрин тутадиган барқарор механизациялаш соҳасида миллий салоҳиятни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида йўлга қўйилган. Бу стратегияни ишлаб чиқишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш, соҳа вакиллари учун ўқув-тренинг тадбирларини ўтказиш ва уларнинг касбий маҳоратини мустаҳкамлашни ўз ичига олади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида давомида ФАО Ишчи Гуруҳи (ЛИГ) томонидан тўлиқ техник, операцион ва маʼмурий ёрдам кўрсатилади. Семинар давомида ишчи гуруҳ таҳлили ва халқаро экспертлар тажрибасини муҳокама қилиш асосида томонлар соҳани механизациялашнинг босқичма-босқич режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Ушбу режа лойиҳа доирасидаги кейинги ишлар учун асос бўлиб хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбек  мумтоз  адабиёти  анъаналари  йўналишида ёзилган  янги  достон

Яқинда, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берганидек,  Президент Шавкат Мирзиёев, Озарбойжонга қилган ташрифи вақтида,  Боку шаҳрида ўзига ажратилган...

Больше похожих статей

×