13.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистон меҳнат бозорида савдо соҳаси, хусусан онлайн савдо соҳасида мутахассисларга талаб энг юқори

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни мутахассисликлар кесимида ўрганди.

Таҳлил жараёнида 180 та туман ва шаҳарда истиқомат қилувчи 7843 нафар иш берувчи иштирокида 172 та мутахассислик кесимида сўров ўтказилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозорида савдо соҳаси, хусусан онлайн савдо соҳасида мутахассисларга талаб энг юқори эканлиги маълум бўлди.

Маълумот учун: Сўровда қатнашган иш берувчиларнинг катта қисми (23,4 фоизи) савдо соҳасида фаолият юритади. Республикадаги жами корхоналар орасида савдо корхоналарининг улуши энг юқори бўлиб, 32,5 фоизни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида айнан савдо соҳаси мутахассисларига талаб юқорилигини асослайди.

Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаси мутахассислари, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва саноат ускуналари механиги (1,7 фоиз), қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаси мутахассислари (1,4 фоиз), трактор, бульдозер, комбайн ҳайдовчилари (1,4 фоиз), агрономлар (1,3 фоиз), каштачи, тикувчи ва тўқувчиларга ҳам талаб юқори (1,7 фоиз).

Таълим муассасаларида хорижий тиллар (инглиз, немис, корейс ва бошқа чет тиллар), математика ва IT ўқитувчиларига (1,2 фоиз) ҳам талаб бор.

Ҳозирги кунда давлат сектори ва хусусий секторга тегишли корхоналарда маркетолог, IT дастурчилари, бухгалтерлар, кадрлар билан ишлаш бўйича ходимларга талаб юқори.

Шунингдек, малака талаб этилмайдиган фаррош, ҳайдовчи ва боғбонларга ҳам талаб юқори эканлиги аниқланди. Буни улар орасида қўнимсизлик даражаси юқорилиги билан изоҳлаш мумкин.

Айтиб ўтиш жоизки, республика миқёсида 172 турдаги мутахассисликка талаб бор, лекин ҳудудлар кесимида айрим турдаги мутахассисларга талаб умуман йўқ.

Институт келгуси сўровларда касблар кўламини кенгайтириш ва натижаларни рақамлашган платформа орқали кенг жамоатчиликка етказишни режалаштирган. Мазкур таҳлил натижалари таълим муассасалари, ўқув марказлари, касб эгалламоқчи бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун меҳнат бозори ҳақида маълумот беришда фойдали бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×