4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Қашқадарёлик фермерлар “Тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологиялар” бўйича замонавий билимларга эга бўлишди!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида фермерлар учун “Тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологиялар” мавзусида ўқув-семинарини ўтказди.

Ушбу ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 26-февралдаги “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таʼсирини баҳолаш дастури” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 102-сонли қарорни ижросини таʼминлаш бўйича ташкил этилди.

Семинарда сувли майдонлардан ташқари лалми майдонларда ҳам ғалла етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Семинарининг асосий мақсади фермерларни тупроқни муҳофаза қилиши, тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва сувни ушлаб туриш қобилятини оширишга ёрдам берадиган тупроқни ҳимоя қилувчи (Но тилл) ва ресурс тежовчи технологиялар афзалликлари ҳамда амалиёти ҳақида ма’лумот беришдан иборат. Семинар қишлоқ хўжалиги барқарорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва вақт ўтиши билан ҳосилдорликни ошириш имконини берувчи ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган.

Тадбирда иқлим оʼзгариши яқин келажакда Озбекистонда катта муаммо болиши мумкинлиги, узоқ муддатли иқлим оʼзгариши прогнози мамлакат боʼйлаб ҳароратнинг ошиши ва сув билан таʼминланганлик даражаси пасайиши кутилаётганидан дарак бераётганлиги, соʼнгги йилларда иқлим оʼзгарувчанлигининг интенсивлиги, қургʼоқчилик содир боʼлиш оралиқ вақтларининг қисқаришига олиб келиши ва экологияга салбий таʼсирлари ҳам кузатилаётганлиги сабабли, юқоридаги муаммоларни юмшатиш бўйича тавсиялар берилди.
Глобал экологик жамғарма кўмагида амалга оширилаётган лойиҳада лалми ер майдонларида иқлим озгаришини юмшатиш ва унга мослашган агротехник тадбирларни фермер хоʼжаликлари далаларида синаб коʼриш ва кенг миқёсда жорий этишдан иборат боʼлиб, шунингдек, иқлим оʼзгариши шароитида атроф муҳитга боʼладиган салбий таъсирни енгиллаштириш учун чора-тадбирлар таклиф қилиш назарда тутилган.

“Семинар давомида қатнашчиларга иқлим ўзгаришини юмшатишда қишлоқ хўжалиги экинларини тўғридан-тўғри экиш технологияси билан етиштиришнинг афзалликлари батафсил тушунтирилди. Хусусан, ушбу технология экинларни ўз вақтида экиш, ёқилғи харажатларини камайтириш ва ан’анавий усулларга қараганда бир хил ёки кўпроқ ҳосил олиш имкониятини тақдим этиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга сеялканинг самарадорлиги ва ижобий хусусиятлари ан’анавий усулларга нисбатан сезиларли даражада устун эканлиги қатнашчиларга кўрсатиб берилди,” – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳаси миллий координатори Азиз Нурбеков.

Хулоса қилиб айтганда, семинар доирасида, иштирокчилар тупроқдаги намликни тежаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологияга салбий таъсирни минималлаштириш бўйича янги билимлар ва кўникмаларга эга бўлдилар. Бу билимлар, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатиш ва мамлакат қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×