Байроғимиз қабул қилинган куннинг 33 йиллиги муносабати билан Республикамизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.
Таълим муассасаларида эндигина мактаб остонасига қадам қўйган жажжигина бошланғич синф ўқувчилари байроғимизни ғурур ифтихор билан тилга олиши қувончли ҳолдир.
“Байроғимиз-ғурур ва ифтихоримиз” мавзусида Миробод туманида жойлашган 154 ҳамда 175 сонли умумтаълим мактабларида ҳамда Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумда ўтказилган тадбир ўзига хос хусусиятга эга бўлиб жуда қизиқарли тарзда ўтказилди.
Ўқувчиларимиз томонидан давлатимиз байроғини яратилиш тарихини саҳна кўринишлари билан ёритиб, байроқнинг давлат рамзларидан бири сифатида нечоғлик буюк аҳамиятга эга эканлигини шеърий чиқишлари билан тавсифлаб беришди.
Айниқса Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникум ўқувчилари ҳукуматимиз томонидан яратилган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланган ҳолда ғурур ва ифтихор билан санъат асарларини номоён этиши, сахнавий чиқишлари билан бир қаторда куй қўшиқлари билан барча тадбир иштирокчиларини қувонтирди.
Конституция ва қонунлар билан тасдиқланган давлатимиз рамзларини ҳар бир авлод яхши англаб етиши учун эндигина тили чиқиши биланоқ қулоғига қуйиб онггига сингдириб боришимиз муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Дарҳақиқат жамиятимизнинг ишончи, суянчи, таянчи ва пойдевори бўлган ёш aвлoдни тaълим-тaрбиясигa қaрaтилaётгaн улкaн эътибoр ўзининг мевасини бермоқда.
Илм, фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларида халқаро миқёсда Вaтaнимиз шaрaфини мунoсиб ҳимoя қилишгa қoдир ёшлaр сaфи тoбoрa кeнгaйиб бoрмoқдa. Aйниқсa, турли спoрт мусoбaқaлaридa ғoлибликкa эришгaн йигит-қизлaримиз шaрaфигa юртимиз бaйрoғи бaлaнд кўтaрилмoқдa. Паралимпиядаларини айтмайсизми, ногиронлиги бўлган ёшларимиз ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун дунёга кўрсатаётганлиги халқимиз учун ғурур ифтихор эмасми?. Aнa шундaй лaҳзaлaрдa қaлблaримиздa Вaтaн туйғуси янaдa кучлирoқ жўш уради ва кўзларимиз қувонч ёшларига тўлади.
Ёшларимиз онгги тафаккури ва қалбида ватанга унинг қонунлари ва рамзларига нисбатан ғурур ифтихор жўшқ уриб қайнаб тураркан, янада катта марраларга эришиб тараққиёт сари интилиб бораверамиз.
Миробод туман адлия бўлими
бош юристконсульти
Аброр Бердиев
Ижтимоий мослашув фани ўқитувчиси
Аваз Чоршанбиев