Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини – ўриндошлик, директор лавозимини эса асосий иш сифатида қайта расмийлаштириш керакми?
Меҳнат кодексининг 487-моддасида ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмаларининг раҳбари бошқа иш берувчида фақат ташкилотнинг ваколатли органи ёки ташкилот мулкдори ёхуд мулкдор ваколат берган шахс (орган) рухсати билан ўриндошлик асосида ишласҳи мумкинлиги назарда тутилган. Бундай рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, ходим асосий иш бўйича қайси лавозимда расмийлаштирилганлиги ва қайси лавозимдалиги муҳим эмас. Директор лавозимига расмийлаштириш муносабати билан меҳнат шартномаси шартларини фақат битта сабабга кўра ўзгартириш мумкин. Агар директорнинг мажбуриятлари тўлиқ юклама билан тўлиқ иш куни режимини талаб қилса. Ўриндошлик бўйича ишнинг умумий давомийлиги иш вақти меъёрининг ярмидан ошмаслиги керак. Меҳнат кодексининг 437-моддасида Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно) яъни, энг камида 0,5 ставка.
Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти Комилов Фазлиддин.