10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Ўзбекистон автомобил бозоридаги тенденциялар — CERR

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Октябрь ойида Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазият сотувларнинг умумий пасайиши билан тавсифланади, айниқса, бу йиллик кўрсаткичларда енгил автомобиллар сегментида кўпроқ сезилади. Шу билан бирга, электромобиллар сегменти фаолликнинг барқарор ўсишини кўрсатмоқда.

2024 й. 13 ноябрь. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги автомобил бозори ҳолатини таҳлил қилиш натижаларини мунтазам равишда тақдим этиб боради

Октябрь ойида автотранспорт воситаларининг савдоси 102,3 минг донани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 7%га кам. Йиллик кўрсаткичда фаолликнинг сезиларли пасайиши 44%дан кўпроқ қайд этилди.

Енгил автомобиллар сегментидаги вазият

Енгил автомобиллар сегменти ўтган ойга нисбатан 6% камайган ҳолда 95,4 минг дона сотилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 43,3%га сезиларли пасайганини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар бўйича ушбу сегментдаги савдоларнинг энг катта пасайиши Тошкент шаҳрида – 18,4%, Фарғона – 17% ва Андижон – 14,4% вилоятларида қайд этилди.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Енгил автомобиллар бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 15%га камайди, бу ўтган ойга нисбатан 6,2 мингтани автомобилга кам. Йиллик фаоллик эса 21,8%га камайди.

Ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилларини савдоси 20%га камайди ва 30,2 мингта автомобилни ташкил этди. Йиллик кўрсаткичда 22% пасайиш кузатилди.

Хорижий енгил автомобиллари сегменти ўсиб бормоқда

Октябрь ойида хорижий енгил автомобиллар бозорида сотувлар кўпайган. Ой давомида ушбу сегментдаги фаоллик 35%га ошди, атиги бир ой ичида 4,7 мингта хорижий автомобил сотилди. Бироқ, ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан сотувлар 20%га камайди.

Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозори

Октябрь ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги вазият фаолликнинг пасайиши ва сотиш ҳажмининг ҳар йили сезиларли даражада пасайиши билан тавсифланади.

Ушбу сегментда октябрь ойида 60,4 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу олдинги ойга нисбатан 23 донага кам, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар икки баравар камайди.

Электромобиллар бозоридаги вазият

Енгил электромобиллар сегменти фаолликнинг рекорд ўсишини кўрсатишда давом этмоқда. Октябрь ойида сотувлар ҳажми сентябрь ойига нисбатан 20%га ўсиб, 5,1 минг дона электромобилни ташкил этди, сентябрь ойда эса 4,24 минг дона, август ойида 1,7 минг дона сотилган.

Ҳудудлар бўйича олиб борилган таҳлиллар электромобиллар сегменти фаол ривожланаётганини кўрсатмоқда, хусусан, энг кўп сотувларнинг ўсиши Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Йил давомида электромобилларни савдоси 87,5%га ўсди, бу 2,3 минг дона электромобилга тенг.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×