Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Чехия Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди.
Унда давлатлар ўртасидаги муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йилида ҳамкорлик юксак даражага етгани мамнуният билан қайд этилди.
Озарбайжон билан фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувни давом эттириш, шунингдек, 2025 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида кенг қамровли тадбирлар дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Илҳом Алиев учрашув доирасида Хонканди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикасини ишга тушириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Чехия анъанавий равишда мамлакатимизнинг Европадаги муҳим ҳамкори ҳисобланади. Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 3 баробар кўпайди. Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича «йўл харитаси» ва аниқ лойиҳалардан иборат саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.