5.2 C
Узбекистан
Четверг, 14 ноября, 2024

Касб ҳунар таълимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳар қандай жамиятнинг ривожи, тараққиёти албатта ёшларга берилган эътиборга боғлиқдир. Уларни таълим тарбияси билан бир қаторда касбга йўналтириш муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Айниқса бугунги кунда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашга бўлган эҳтиёж давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалаларга айланмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 сентябрь куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бу ҳақда шу йил 5 февраль куни ижтимоий соҳалар бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазифа қўйилган эди. Ўтган вақт мобайнида тизимнинг самарадорлиги танқидий ўрганилиб, қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат. Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.

Шу боис мазкур 3 турдаги муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 600 та техникум ташкил этилади. Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси мактабларга айлантирилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади.

Бундан ташқари, илгари коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли эди. Энди бу тизимда бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади.

Замон талабларига тез мослашиши учун техникумларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш мўлжалланмоқда. Ўқиш муддатлари ва давомийлигини касб мураккаблиги ва ўқувчининг таълим даражасига қараб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Жорий йилнинг 16 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси президентининг Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириши ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 158-сон Фармонида касбий таълим тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилаб олинди.

Касбий таълим ташкилотлари турларини мақбуллаштириш ҳамда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрладиган ягона кўп тармоқли ўқув муассасалари тизимини жорий қилиш;

Касбий таълим ташкилотларининг академик мустақиллигини таъминлаш ҳамда уларнинг иқтисодиёт тармоқлари талабларига мос кадрлар тайёрлаш имкониятини кенгайтириш;

Касбий таълим ташкилотлари ўқув жараёнига халқаро таълим дастурларини жорий қилиш, ўқитиш якуни бўйича бериладиган таълим дастурларини жорий қилиш, ўқитиш якуни бўйича бериладиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш;

Касбий таълим ташкилотларида ўқув жараёнларини босқичма босқич рақамлаштириш, касбий таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган махсус электрон платформани жорий қилиш;

Касбий таълим ташкилотларини зарур ўқув адабиётлари, услубий қўлланмалар ва рақамли контентлар билан таъминлаш, уларнинг лабаратория ва ускуналар билан жиҳозлаш;

Касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг кўникма ва компетенцияларини баҳолаш тизимини тубдан яхшилаш, ушбу жараёнда иш берувчилар вакиллари фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

Бундан келиб чиқадиган асосий мақсад ёшларни касбий кўникмаларини ошириш орқали меҳнат бандлигини таъминлаш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш каби муҳим масаллаларни ўз ичига олади.   

мақбуллаштириш ҳамда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича  аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб берилди.

Замон талабларига тез мослашиши учун техникумларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш мўлжалланмоқда. Ўқиш муддатлари ва давомийлигини касб мураккаблиги ва ўқувчининг таълим даражасига қараб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Техникумларда таълим сифати ва жозибадорлигини ошириш мақсадида халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилади. Дастлаб, тажриба тариқасида, 14 та техникумда Англиянинг “BTEC” дастури жорий этилади. Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади. Натижага қараб, бу тажриба босқичма-босқич бошқа техникумларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

Қабул жараёнини иш берувчилар талаби асосида шакллантириш ҳам муҳим. Шу мақсадда электрон платформа яратилиб, унга барча вазирлик ва тармоқлар уланади. Техникумларнинг таълим дастурлари саноат тармоқлари, тадбиркорлар бирлашмалари, йирик иш берувчилар ва уюшмалар билан келишилганидан сўнг амалиётга киритилади.

Тақдимотда Миллий малака тизимини ислоҳ қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда бу борада муайян ишлар қилинди. Лекин вазифалар ундан-да кўп. Мингдан зиёд ишчи касбларнинг стандартлари ишлаб чиқилмаган. Айрим касблар бўйича квалификациялар халқаро талабларга мос келмайди.

Шу боис энди Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига Бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.

Шунингдек, Таълим соҳасидаги лойиҳалар офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти йўлга қўйилади. Институт ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Миллий малака рамкасини янги таҳрирда қабул қилади. Лавозим ва касблар классификатори қайта кўриб чиқилади, 100 га яқин замонавий касблар киритилиб, ҳозир амалиётда бўлмаганлари чиқариб ташланади.

Дониёр Абдумаликов

                                  Миробод туман адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари”...

Больше похожих статей

×