3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар озишга ёрдам берадими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Одатда ортиқча вазн ва семизликдан, қолаверса, шу билан боғлиқ қатор касалликлардан азият чекувчиларга шакар ҳамда ширинликлардан тийилиш тавсия этилади. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди. 

Аммо сўнгги пайтларда одамлар орасида шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар озишга ёрдам беради, соғлик учун ҳам хавфсиз, деган қараш пайдо бўлди. Хўш, бу қанчалик ҳақиқатга мос?

 — Биламизки, кунлик шакар истеъмоли меъёри 25-30 граммга тенг, — дейди мутахассис. — Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнинибосувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди.

Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди.

Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади. Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи ошади.

Чунки шакар ўрнини босувчи моддалар шунчаки танани “алдаш”га хизмат қилади. Бу жараёнда оғиз бўшлиғи ва ичакдаги рецепторлар ширин таъмни сезади ҳамда ошқозон ости бези рефлексли равишда аввал одатланган ҳажмда инсулин ишлаб чиқаради.

Ҳосил бўлган инсулин ҳатто оз миқдорда бўлса ҳам, қондаги глюкоза даражасини пасайтиради ва шу билан очлик ҳиссибосилади. Аммо буни мия тўлиқ ҳис этмагани боис иштаҳа ошади. Оқибатда вазн ортиши жараёни юз беради.

Ўз навбатида, ЖССТ томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, мазкур омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади.

Шунингдек, шакар ўрнини босувчи сунъий моддалар ичак микрофлорасига салбий таъсир кўрсатиб, дисбактериозни келтириб чиқаради. Оқсиллар, витаминлар ва микроэлементларнинг организмга сўрилишига тўсиқ бўлади ҳамда иммунитетни сусайтиради. Баъзан бош оғриғи, аллергик реакцияларни ҳам юзага келтириши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×