Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 268,1 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 21,3 трлн сўм;
молиявий хизматлар– 62,7 трлн сўм;
транспорт хизматлари – 58,9 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш хизматлари – 10,5 трлн сўм;
савдо хизматлари – 59,7 трлн сўм;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар – 6,8 трлн сўм;
таълим соҳасидаги хизматлар – 11,9 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар – 4,9 трлн сўм;
ижара хизматлари – 4,2 трлн сўм;
компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари – 4 трлн сўм;
шахсий хизматлар – 6,4 трлн сўм;
меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар – 4,3 трлн сўм;
бошқалар – 12,5 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.