10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари 5-6 сентабр кунлари Ўзбекистонга келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

3 сентабр 2024, Тошкент, Ўзбекистон – Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари жаноб Януш Войцеховский 2024 йилнинг 5-6 сентабр кунлари Ўзбекистонга келади. Мазкур ташриф Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва умуман минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини таъкидлайди.


Комиссар Войцеховский ташрифи мобайнида “Денгизга чиқиш йўллари бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусидаги халқаро форумни очилиш маросимида нутқ сўзлайди. Ўз чиқишида у, айниқса, денгизга чиқиш йўллари мавжуд бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигини бошқаришни барқарор усуллари ва озиқ-овқат хавфсизлигини та’минлаш борасида доимо қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқининг изчил са’й-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб беради.

Форумдаги иштирокига қўшимча тарзда жаноб Войцеховский ҳукумат вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири жаноб Иброҳим Абдураҳмонов билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу учрашувлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-сотиқ истиқболлари ва барқарор қишлоқ хўжалигини илгари суриш бўйича ташаббуслар масалаларини муҳокама қилиш имконини беради. Ўзаро манфаатларни акс эттирувчи соҳаларга алоҳида э’тибор қаратилади, бу ҳам Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ва бошқа масалалар бўйича муносабатларни чуқурлаштириш имконини беради.

Мазкур ташриф Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан изчил ҳамкорлигидаги муҳим қадам эканлигидан дарак беради ва иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш каби глобал муаммоларни ҳал қилишда муштарак тарафдорлигини тасдиқлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×