Туркий тилли мамлакатлар учун ягона кино ва медиа платформа яратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро ТУРКСОЙ форуми доирасида «Маданий меросни сақлашда кинонинг ўрни» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда бир қатор маданий лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди.

Жумладан, Ислом цивилизацияси маркази мультимедиа блоки учун тайёрланган «Араб тили эволюцияси», «Масжид», «Сеҳрли кўза», «Бақтрия тарихи», «Клавихо», «Худойберган Девонов ва немис меннонитлари» «Мухтор Авезов» видеороликлар туркуми лойиҳалари, шунингдек «Ўзбекистон маданий мероси» туркумига оид ҳужжатли фильмлар тақдимотлари ўтказилди.

Бундан ташқари, ТУРКСОЙ форумининг ОАВ фаолиятига бағишланган маърузалари тингланди. Туркий тилли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда ОАВнинг ўрни, бундан ташқари ОАВнинг маданий меросга ўзаро таъсири, контентни биргаликда ишлаб чиқаришнинг қийинчилилари ва имкониятлари, туризм ва миллий брендингни ривожлантиришда ОАВнинг роли, туркий дунё мамлакатлари кино ва ОАВ учун ягона платформа яратиш масалалари каби мавзулар муҳокама қилинди.

Форум сўнгида Турк тилли мамлакатлар учун ягона кино ва медиа платформа яратиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Telegram бир суткада 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади.

Telegram мессенжери маъмурияти 7 апрель куни 100,7 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда. Қайд этилишича,...

Больше похожих статей