10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

“Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” туристик пакети концепцияси ишлаб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари “Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” турпакетининг концепциясини ишлаб чиқди.

Марказий Осиё цивилизацияси тараққиётида Сурхондарё вилоятининг аҳамияти жуда катта. Ўзбекистон Республикаси моддий-маданий мерос объектлари рўйхатига кирувчи 561 та объект ва 8 та музей шу ерда жойлашган, лекин шунга қарамай вилоятга келаётган сайёҳлар сони мавжуд салоҳиятга мос эмас.

  1. Сурхондарё вилоятида жойлашган музейларга бир йилда ўртача 86,3 минг сайёҳ келади. Агар қиёслайдиган бўлсак, бу кўрсаткич Самарқандда 1855,9 минг кишини, Бухорода 704,5 минг кишини, Хоразмда 431,8 минг кишини ташкил этишини кўриш мумкин.
  2. Annals of Tourism Research илмий журнали маълумотларига кўра, ўқувчиларнинг музей, санъат галереялари, тарихий обидаларга саёҳат қилиши уларнинг “ўқиш” бўйича умумий балини ўртача 2,65 га оширади, спорт тадбирларида кузатувчи сифатида иштирок этиши математика бўйича балини ўртача 1,67 га оширади.
  3. Тадқиқотлардан келиб чиқиб, “Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” туристик пакети концепциясини яратиш орқали 6 синф ўқувчиларини Сурхондарё вилоятига потенциал сайёҳлар сифатида жалб қилиш таклиф этилади.
  4. Концепция доирасида 2024-йилнинг феврал-март ойларида Сурхондарёдаги туристик объектлар ва мавжуд инфратузилма тўғрисида сўров ўтказилди ва унда 1039 нафар респондент иштирок этди. Сўров натижаси қуйидагича бўлди:
  • респондентларнинг 84 фоизи Сурхондарёдаги туристик объектлар ҳақида тасаввурга эга;
  • 66 фоизи оила аъзолари билан саёҳат қилишни маъқул кўради;
  • 54 фоизи зиёрат туризмини, 47 фоизи эса маданий туризмни афзал кўради;
  • сўров қатнашчиларининг 44 фоизи фарзанди мактаб жамоаси билан Сурхондарёга саёҳат қилишига рози.

Шу билан бирга Сурхондарёдаги туризм инфратузилмаси бўйича қуйидагилар аниқланди:

  • респондентларнинг 39 фоизи умумий овқатланиш жойлари, транспорт ва меҳмонхона топишнинг осонлиги, турар жойларнинг хавфсизлигини ўртачадан юқори;
  • 32,2 фоизи транспорт харажатлари ва саёҳат давомида сув таъминотидан қониқиш даражасини ўртача;
  • 51,1 фоизи автомобил йўлларининг сифати, саёҳат давомида санитария пунктлари, туристик хариталар, ахборотлар, диққатга сазовор жойлар ҳақида онлайн маълумотларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда саёҳат давомида интернетга уланиш сифатини қониқарсиз, деб баҳолаган.
  1. Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” туристик пакетининг икки ва уч кунлик харажатлари ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра, 2 кунлик турпакет нархи 730 минг сўмни, 3 кунлик турпакет нархи эса 934 минг сўмни ташкил этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×