- Advertisement -
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг бешинчи куни омадли бошланди.
Хусусан, академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини таъминламоқда.
Ҳамюртимиз чорак финал стартида ўз гуруҳида 2-бўлиб маррага етиб келди. Бу натижа орқали у 1 август кунига белгиланган ярим финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олди.
Литвалик спортчи Виктория Сенкуте ушбу гуруҳда етакчилик қилмоқда, австриялик Магдалена Лобниг эса ўзбекистонлик спортчидан кейин финишга етиб келди.